26.03.2020 23:05
5420
ФИФА коронавирус пандемияси туфайли клубларга янги талаб қўяди

ФИФА клубларга мавсумнинг якунланиш санаси маълум бўлгунга қадар футболчилар билан келишувларни узайтириш талабини қўймоқчи.

Айни пайтда кўплаб лигаларда коронавирус пандемияси туфайли мавсум тўхтатилган ва уни аввалдан режалаштирилган санада якунлаш эҳтимоли паст. 

Ташкилотнинг ички ҳужжатларига кўра, агар футболчининг шартномаси муддати мавсумнинг дастлабки якунланиш санасида тугайдиган бўлса, у ҳолда янги санагача узайтирилиши лозим. 

Бундан ташқари, мавсумнинг янги санасини эътиборга олган ҳолда, трансфер ойнаси муддатини ҳам узайтириш кўзда тутилмоқда. Бунда, узайтириш муддати 16 ҳафтадан ошмаслиги шарт.

Клублар орасидаги мавсумнинг боши ва охирига белгиланган трансфер тўловлари ҳам янги сана маълум бўлгунга қадар кечиктирилиши лозим.

Қўшимчасига, агар клублар молиявий муаммоларга дуч келса, яқинда ташкил қилинган «Профессионал футболчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»дан ёрдам олишлари ҳам мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар