26.03.2020 00:29
5111
Фердинанд Роббеннинг «МЮ»га ўтмагани ҳақида гапирди 

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд 2004 йили нидерландиялик Арьен Роббеннинг манкунианликлар таркибига ўтишдан бош тортгани ҳақида гапирди.

«Роббен қойилмақом ўйинчи эди. Биз у билан шартнома имзолашимиз керак эди.

У машғулотлар базамизда бўлди, аммо унга базанинг ҳиди ёқмади. У кетди, сўнг «Челси»га қўшилди.

Роббеннинг тўпни чап оёғига тўғрилаб, қанотдан ёриб киришини ҳамма биларди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтата олишмасди», – деб ёзади Фердинанд ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида.

Маълумот учун, яримхимоячи 2004 йили ПСВдан «Челси»га ўтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар