26.03.2020 21:40
4290
Эдегор «Реал»га қайтишни истамаяпти

«Реал» клуби ҳужумчи Мартин Эдегорнинг «Реал Сосьедад» клубидаги ўйинидан мамнун ва уни ижарадан қайтариб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Marca хабарига кўра, 21 ёшли норвегияликка бу ёқмаяпти. У Мадридга қайтиб, захира ўриндиғида қолиб кетишдан чўчимоқда.

Эдегор бош мураббий Зинедин Зидан билан гаплашиб, кейин бир қарорга келмоқчи. 

Футболчининг «Реал Сосьедад»га берилган ижара муддати шу йил ёзда тугайди. «Реал» билан имзолаган шартномаси эса 2021 йилгача мўлжалланган.

Бу мавсумда Эдегор «Реал Сосьедад» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар