26.03.2020 21:04
20257
Де Брюйне Ла Лига гранди сафига ўтмоқчи

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Sportmagazine. 

Манбада ёзилишича, 28 ёшли футболчи «Реал» клубига ўтиш ҳақида ўйламоқда. Агар «Сити»га қўйилган дисквалификация бекор қилинмаса, Де Брюйненинг жамоани тарк этиш эҳтимоли ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» молиявий фейр-плэй қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.

Де Брюйне жорий мавсумда Премьер-лиганинг 26та ўйинида 8та гол урди ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар