26.03.2020 10:34
2086
«Челси» коронавирус сабабли айрим ўйинчилари билан музокаларни тўхтатди 

«Челси» коронавирус туфайли келиб чиққан ноаниқ вазият сабаб бир нечта футболчилари билан шартномаларни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди, деб хабар беради The Telegraph.

Лондон клуби вингер Виллиан ва ҳужумчи Оливье Жиру билан янги шартномаларни муҳокама қилишни кейинги қолдирди. Бундан ташқари ёзда дарвозабон Вилли Кабальеро ва яримҳимоячи Педронинг шартномалари муддати ҳам тугайди.

Ўйинчилар билан музокаралар АПЛ қайта тикланмагунича давом эттирилмайди. Таъкидланишича, Педро ҳар қандай ҳолатда жамоани тарк этиши мумкин. 

Маълумот учун, ушбу футболчилар билан тузилган битимлар 2020 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар