26.03.2020 22:36
5276
«Челси» Кепага ўринбосар топди

Италиянинг «Милан» клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «Челси» қизиқиш доираларига тушган. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, «аристократлар» устози Фрэнк Лэмпард мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган Кепа Аррисабалаганинг ўрнини 21 ёшли италиялик посбон билан тўлдирмоқчи. Доннарумманинг трансфер қиймати 60 млн еврога баҳоланган. Бундан ташқари, унга «Ювентус» ва «ПСЖ» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсумда А Серияда 24та ўйин ўтказиб, шулардан 9тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар