26.03.2020 19:12
9042
«Боруссия» Санчо учун «МЮ»дан қанча сўраётгани маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнасида «Боруссия» етакчиси Жейдон Санчони қўлга киритиш учун асосий даъвогар саналмоқда.

The Independent нашрининг хабар беришича, Дортмунд клуби раҳбарияти ҳам Санчонинг кейинги фаолиятини давом эттириш учун энг мақбул вариант сифатида «Манчестер Юнайтед» клубини кўрмоқда. Немис клуби инглиз жамоасидан 22 ёшли англиялик футболчиси учун 100 миллион фунт стерлинг сўрамоқда. «Юнайтед» эса коронавирус пандемияси сабабли нарх туширилишига умид қилмоқда.

Шунингдек, Санчонинг трансфери атрофидаги вазиятни «Ливерпуль» ва «Челси» клублари ҳам кузатишмоқда.

Маълумот учун, Санчо ушбу мавсумда Бундеслигада 23 ўйинда 14та гол ва 15та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар