26.03.2020 18:05
3961
Теглар
«Барселона» «Тоттенҳэм» яримҳимоячисига қизиқмоқда

«Барселона» клуби «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Танги Ндомбелега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Mundo Deportivo.

«Кўк-анорранглилар» янги мавсум олдидан жамоани тарк этиши кутилаётган Артуро Видаль ва Иван Ракитичнинг ўрнига тўп сура оладиган футболчи изламоқда. Шу боис каталонияликлар ўз эътиборларини «Тоттенҳэм»нинг 23 ёшли франциялик яримҳимоячиси Танги Ндомбелега қаратишган. Испан клуби бу футболчи борасида у «Лион» сафида тўп сураётган вақтда ҳам музокара ўтказган, аммо Танги Англияга йўл олганди. Трансфер бу сафар ҳам амалга ошмаса, каталон клуби «Наполи» хавбеки Фабиан Руисга эътибор қаратади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал «Тоттенҳэм» Ндомбеле учун «Лион»га 60 млн евро трансфер пули тўлаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар