26.03.2020 16:02
7230
«Барса»да маошлар қисқартирилиши масаласи футболчиларни гуруҳларга бўлди

Коронавирус пандемияси туфайли «Барселона» футболчиларининг маоши қисқартирилиши масаласида клуб аъзолари уч гуруҳга бўлинишган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

«Маошнинг камайтирилиши масаласи қўйилгач, Каталония клуби футболчилари уч гуруҳга бўлинишди. Дастлаб клуб раҳбарият томонидан ҳозирги қийин вазият тушунтирилгач, футболчилар маошларининг қисқаришига рози бўлишган, аммо орадан вақт ўтиб аксарият футболчилар ўз фикрларидан қайтишди. 
Футболчиларнинг аксарияти клубнинг ҳозирги молиявий ҳолатини жамоа раҳбарларининг бюджет маблағларини трансферларга бемақсад сарфлагани билан боғлаган бўлса, яна бир гуруҳ ўйинчилар Испания футбол Ассоциацияси касаба уюшмаси қарорини кутмоқда. Месси ва юқори маошга эга айрим футболчилар эса ҳозирги вазиятда маошларининг қисқартирилишига қарши эмаслигини билдиришган», - дейилади манбада.

Маълумот учун, «Барселона» клуби раҳбарияти ҳозирда карантинда бўлган футболчиларга маошларини 70 фоизгача қисқартириш бўйича мурожаат қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар