26.03.2020 09:11
6467
Азар «Реал»даги илк мавсумини баҳолади

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубидаги илк мавсуми ҳақида гапирди.

«Реал»даги биринчи мавсумим расво бўлди. Бу мослашув эди. Иккинчи мавсумга қараб хулоса қиламан. Кейинги йил яхши ҳолатда бўлишим керак. Умуман олганда, жамоа яхши. Ўзим учун янги одамларни кашф этдим. Бу – мен учун катта тажриба. Яна 4 йиллик шартномам бор. Умид қиламанки, ажойиб формага қайтаман»,–ден Азарнинг сўзларнинг келтиради RTBF.

Маълумот учун, 29 ёшли бельгиялик яримҳимоячи «Реал»га ўтган йили ёзда «Челси»дан ўтган эди. У жароҳатлар сабабли Ла Лигада атиги 10та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар