26.03.2020 22:40
11142
Ҳакими «Реал»га қайтиш учун битта шарт қўйди

«Реал» «Боруссия» клубида ижара асосида тўп сураётган Ашраф Ҳакимини ёзда Мадридга қайтармоқчи.

Marca нашрининг ёзишича, Ҳакими Испанияга қайтишга қарши эмас. Фақат у битта шарт билан ортга қайтмоқчи: Мадрид клуби олдига асосий таркибда тўлиқ ўйин амалиёти берилиши кафолатини қўймоқчи. Ўз ўрнида «Реал» футболчининг бу мавсумдаги ўсишидан жуда хурсанд ва уни асосий таркибда ўйнатмоқчи.

Маълумот учун, Ҳакими ушбу мавсумда Бундеслигада 25 ўйинда майдонга тушиб, ҳимоячи бўлишига қарамай, 3та гол ва 10 голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар