25.03.2020 22:32
3239
Теглар
«Ҳумо» хоккей клуби учун мавсум якунланди

Олий Хоккей Лигаси (ОХЛ) коронавирус пандемияси туфайли 2019/20 мавсумини муддатидан олдин якунлади.

Лига раҳбарияти тўхтатилган мавсумни май, июнь ёки июль ойларида якунлаб олишни ҳам кўзлаган эди. Аммо барча манфаатдор томонларга маъқул келадиган вариантлар топилмади. Ўтказилган музокаралардан сўнг, хоккейчилар, мухлислар, клубларнинг ходимлари соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳимроқ эканидан келиб чиқиб, мавсумни муддатидан олдин якунлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Петров Кубоги чоракфиналида Москванинг «Звезда» клубига 4та ғалабагача бўлган серияда 1:3 ҳисобида ютқазаётган эди.

2019/20 мавсумида ўринларнинг қандай тақсимланиши ОХЛ директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида аниқланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар