25.03.2020 12:37
20160
Роналду ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS хабарига кўра, 35 ёшли футболчи туринликлар сафини тарк этмоқчи ва айни пайтда 2та таклифга эга.

Роналду хизматига «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг ўзи «Олд Траффорд»га қайтишни истаяпти. Бироқ, бунинг учун «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йил ёзида «Реал»дан «Ювентус»га 117 млн евро эвазига ўтган эди. Шу пайтгача у туринликлар сафида 75та ўйинда 53та гол урди ва 14та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар