25.03.2020 22:23
4165
Обрўли нашр АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади

Англиянинг The Guardian нашри COVID-19 коронавируси туфайли тўхтатиб қўйилган Премьер-лиганинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхшиларини аниқлаб берди.

Унга кўра, «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мане Премьер-лиганинг 26та ўйинида 14та гол урган ва 9та голга ассистентлик қилган.

Энг яхши ёш футболчи соврини эса «Вулверҳэмптон» яримҳимоячиси Адам Траорега топширилди. У жорий мавсумда гол+пас тизимида 11 (4та гол ва 7та ассист) очко тўплаган.

«Ньюкасл» – «Манчестер Сити» ўйинида (2: 2) Кевин де Брюйненинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.

Энг яхши мураббий совринини «Шеффилд Юнайтед» устози Крис Уайлдер қўлга киритган бўлса, йилнинг энг яхши трансфери ҳужумчи Дэнни Ингзнинг «Ливерпуль»дан «Саутҳэмптон»га ўтиши бўлди.

19-турдан ўрин олган «Вулверҳэмптон» – «Манчестер Сити» ўйинига (3: 2) мавсумнинг энг яхши беллашуви мақоми берилди.

Шунингдек, йилнинг энг ёмон натижа кўрсатган жамоаси ҳам аниқланди. Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ана шу номга лойиқ кўрилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар