25.03.2020 18:15
11553
Нани: «Роналду кўп нарсани мендан ўрганган»

«Орландо Сити» яримҳимоячиси Нани 5 нафар собиқ жамоадошларидан иборат рамзий жамоани тузиб берди.

«Дарвозада – Де Хеа. У дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Давид билан яқин дўстмиз.

Деко — кумирларимдан бири. У менга кўп нарсани ўргатди. Ҳимоячилар орасида Бруну Алвешни танлайман. Техникаси юқори футболчи.

Ҳужумда Криштиану Роналду ва мен. Унинг тезкорлиги, финтларини алоҳида ажратиб кўрсатаман. Шуларнинг барчасини ёшлигида мендан ўрганган», - деб Нани сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар