25.03.2020 21:29
2782
«Милан» «Боруссия» яримҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Марио Гётце мавсум сўнгида эркин агент сифатида клубни тарк этишга яқин турибди.

Correire dello Sport нашрининг хабарига кўра, «Милан» ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва 27 ёшли германиялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундан ташқари, Гётцега «Наполи» ва «Интер» клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот ўрнида, Гётце Бундеслиганинг жорий мавсумида 13та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар