25.03.2020 21:35
5717
«Манчестер Юнайтед» - Гризманн учун курашда пешқадам

«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманни қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга. 

El Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби франциялик футболчини сотиш орқали маошларга сарфланадиган харажатларни камайтирмоқчи. Бу билан коронавирус пандемиясидан келиб чиқаётган молиявий инқироздан қутулиб қолмоқчи.

«Барселона» Гризманни 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас. «Манчестер Юнайтед» бу шартга рози ва футболчи учун 7-рақамни тайёрлаб қўйган.

Аввалроқ, Гризманн учун «ПСЖ» ва «Арсенал» клублари ҳам даъвогар экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу мавсумда футболчи Примерада 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар