25.03.2020 20:35
7162
«Мағлубиятдан йиғлаётганимда, жамоадошларим дам олиш учун қаерга боришни муҳокама қилишарди». Фабрегас 2011 йилда «Арсенал»дан нега кетганини айтди

Франциянинг «Монако» клуби яримҳимоячиси Сеск Фабрегас нима сабабдан 2011 йилда «Арсенал»дан «Барселона»га ўтгани тўғрисида гапирди.

«Ўша пайтда жамоа сардори сифатида ўзимда жуда катта босимни ҳис этардим. «Арсенал» билан қандайдир ютуққа эришишни хоҳлаганман ва бунинг учун барча нарсага тайёр эдим. Баъзан мағлубиятлардан сўнг уйга келиб йиғлаган ва ҳатто уйқусиз ўтказган тунларим бўлган. Мағлубиятдан кейин тушкун кайфиятда автобусга чиқардим, жамоадошларимни эса бу нарсалар қизиқтирмас, улар дам олиш учун қаерга боришни муҳокама қилишарди. Бундай ҳолат бир неча йил давом этди. Биз чиройли футбол кўрсатардик ва мен бундан завқланардим. Бироқ клубда ўзимни ёлғиздек ҳис этаверардим.

Ўзимга ортиқча баҳо бермаган ҳолда айтишим мумкинки, «Арсенал»да сўнгги 2-3 йил ичида фақат Ван Перси ва Самир Насри менинг даражамдаги футболчилар эди. Ўша йиллари жисмонан ва руҳан анча чарчагандим. Бизга бир нечта трансферлар етишмасди, клуб эса буни амалга оширмади. Баъзи бир ўйинчиларнинг футболга бўлган муносабатини кўриб, ўзимни бошқа клубда синаб кўришга қарор қилгандим», – дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Маълумот учун, Фабрегас 2003-2011 йиллар давомида Арсен Венгер қўл остида «канонирлар» сафида тўп тепган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар