25.03.2020 09:32
4884
Мальдини: «Коронавирус оддий гриппга ўхшамайди. Таъм ва ҳид билишни йўқотдим»

Коронавирус юқтириб олган «Милан» техник директори Паоло Мальдини аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Менда ҳаммаси яхши. Энг ёмони тугади. Ҳанузгача йўталим бор.

Таъм ва ҳид билишни йўқотиб қўйдим. Умид қиламанки, у тезда қайтади. Коронавирус ёқимсиз грипп. Бу оддий грипп эмаслигини ҳис қилдим. 

Танамни биламан. Кўкрагимдаги босимни ҳис этаман. Бу – янги вирус. Биз ўзимиз билмаган рақиб билан жанг қиляпмиз.

Биринчи аломатларни 5 март куни билдим. Бўғимларимда ва мушакларимда оғриқ бор эди, иситмам 38,5 даражадан юқори эмасди. Эртаси куни машғулотлар базасига боришим керак эди, лекин уйда қолдим. «Женоа»га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юбордим. 

Вирусга қарши дорилар қабул қилмадим, чунки нафас олиш билан боғлиқ муаммолар йўқ эди. Бир дўстим бу борада муаммоларга дуч келмоқда ва у Ленянода касалхонага ётқизилган. Ухлай олмаяпти. 

Аҳволим яхшиланди. 18 кунни оилам билан ўтказдим», – деб Мальдинининг сўзларини келтиради Sempremilan.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар