25.03.2020 17:25
2529
Фердинанд: «Моуриньо Кейннинг «МЮ»га ўтишига рози бўлмайди»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рио Фердинанд «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Боруссия»Дортмунд яримҳимоячиси Жейдон Санчонинг «МЮ»га ўтиши эҳтимоли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Очиғини айтганда, Кейннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтишини истайман. Агар у яхши спорт формасида бўлса ва трансферга розилик билдирса, албатта, уни сотиб олиш керак. Ҳарри Кейн – дунёнинг энг яхши футболчиларидан биридир. У ҳар қандай жамоага гол ура олади. Бироқ «Тоттенҳэм»нинг уни қўйиб юборишига ишонмайман. Менимча, Моуриньо бу трансферга розилик бермайди. 

Санчо – ёш ва салоҳиятга эга бўлган ажойиб вингер. Мен уни «Манчестер Юнайтед»га олиб келган бўлардим», – деб Фердинанднинг сўзларини келтиради Goal.com.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар