25.03.2020 18:37
2615
Бергамо мэри: «Аталанта» – «Валенсия» ўйини биологик бомба бўлди»

Италиянинг Бергамо шаҳри мэри Жоржио Гори фикрига кўра, Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Аталанта» - «Валенсия» (4:1) ўйини коронавируснинг оммавий тарқалиши омилларидан бири бўлган.

«Ўйин биологик бомба самарасини берди. Ўша пайтда нима юз бераётганини билмасдик. Италияда илк ҳолат 23 февралда аниқланди. Агар вирус ўша пайтда тарқалган бўлса, Сан-Сирога келган 40 минг мухлиснинг баъзилари юқтириб олганди. Вируснинг орамизда тарқалганини ҳеч ким билмади. Кўплаб одамлар дўстлари даврасида ўйинни томоша қилишди ва вирусни юқтириб олишди», – деб Гори сўзларини келтирмоқда Marca.

Мэр сўзларига кўра, ўпка шамоллаши ташхиси билан шифхонага жойлаштирилган бемор инфекция тарқалишига сабаб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар