25.03.2020 18:48
11715
Теглар
«Барселона» ёзда 8 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини трансферга қўйишни режалаштирган, дея ёзмоқда Sport.es нашри.

Манбанинг хабар беришича, «Барселона» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабининг розилиги билан Иван Ракитич, Артуро Видаль, Самуэль Умтити, Мартин Брейтуэт, Филиппе Коутиньо, Хуниор Фирпо, Нету ва Антуан Гризманн сингари футболчилар билан хайрлашмоқчи. 

Маълум қилинишича, клуб Ракитич, Видаль, Брейтуэт, Фирпо, Нету сингари футболчилар учун катта трансфер нархи қўймоқчи эмас. Гризманн, Коутиньо, Умтити сингари футболчиларнинг нархи эса 100 миллиондан 50 миллион еврогача бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ракитичга «Севилья», Умтити ва Коутиньога Англиядан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар