25.03.2020 19:30
3724
Азар ва «Реал»нинг бошқа футболчиларига парҳез тайинланди

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар ва бошқа футболчиларга жиддий парҳез тайинланди.

The Sun хабарига кўра, фитнес мураббийлари барча футболчиларга уй шароитида келаси ўйинларга қандай тайёргарлик кўриш лозимлиги ҳақидаги шахсий режаларни юборишган. Уларнинг орасида вазнни меъёрда ушлаб туриш учун парҳез қилиш кўрсатмаси ҳам бор.

Айни пайтда Ла Лиганинг барча клублари коронавирус пандемияси туфайли карантинда ўтиришибди.

Эслатиб ўтамиз, Азар фастфуд (тез тайёрланадиган ва ортиқча вазн келтириб чиқариши мумкин бўлган овқатлар) ишқибози эканини ҳеч қачон яширмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар