«Аталанта» дарвозабонида коронавирус аниқланди
«Аталанта» дарвозабони Марко Спортьеллонинг коронавирусга топширган тести ижобий натижани кўрсатди, деб хабар беради Rai.
27 ёшли дарвозабон 10 март куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Валенcия»га қарши баҳсда (4:3) тўлиқ ўйнаган эди. Футболчида 2 ҳафта олдин ҳеч қандай симптомлар аниқланмаган ва у карантинга олинганди.
Спортьелло «Аталанта»нинг коронавирус юқтириб олган биринчи футболчисидир.
Маълумот учун, Италияда ҳозиргача коронавирусдан 6820 киши вафот этди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар