24.03.2020 17:35
4484
Токио Олимпиадаси қолдирилди

Токиодаги ёзги Олимпиада 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда турнир мезбони бўлмиш Япония бош вазири Синдзо Абэ эълон қилди.

У Халқаро олимпия қўмитасига шу бўйича таклиф билан чиққан ва бу таклиф қўллаб-қувватланган.

Токиода Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилиши режалаштирилганди.

Бунгача кўплаб давлатлар Халқаро олимпия қўмитасига коронавирус пандемияси туфайли Олимпиадани кейинга қолдириш бўйича мурожаат билан чиққанди. Канада ва Австралия агар Токиодаги Олимпиада муддати ўзгармайдиган бўлса, ўз спортчиларини турнирга юбормаслиги тўғрисида огоҳлантирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар