24.03.2020 20:15
3621
Стерлинг «Манчестер Сити»нинг рақобатчиси ҳақида: «Тўғрисини айтсам, бу клубни яхши кўраман»

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг собиқ клуби «Ливерпул»га бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«Қачонлардир «Ливерпул»га қайтаманми? Тўғрисини айтсам, «Ливерпул»ни яхши кўраман. Мени нотўғри тушунманг, аммо бу клуб доим юрагимда. Бу жамоа менинг ўсишим ва ҳозирги даражамга етишишим учун кўп нарса қилди», - дея Стерлингнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com нашри.

Раҳим Стерлинг 2012 йилдан 2015 йилгача «Ливерпуль» сафида тўп суриб, 63,7 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» сафига ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун «Манчестер Сити»ни икки мавсумга еврокубоклардан четлатгач, Раҳим Стерлинг клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, англиялик 25 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда АПЛнинг 24 ўйинида 11та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар