24.03.2020 10:19
4364
Италиялик шифокор: «Аталанта» – «Валенсия» ўйини коронавируснинг тарқалишида биологик бомба бўлди»

Бергамодаги касалхона бўлими бошлиғи Фабиано Ди Марко Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Аталанта» – «Валенсия» ўйини (4:1) коронавируснинг Италияда тарқалишига жиддий таъсир кўрсатганини айтди.

«19 февралда Бергамонинг 40 минг аҳолиси Миланга «Аталанта» – «Валенсия» ўйинини кўришга борди. Улар автобуслар, машиналар, поездларда бўлишди. Афсуски, бу биологик бомба эди», – деб шифокорнинг сўзларини келтиради Ok Diario.

Маълумот учун, ҳозиргача Италияда қарийб 60 минг киши коронавирус билан касалланди, 5 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар