24.03.2020 20:54
4528
«Барселона» январда 50 млн еврога ҳужумчи олмоқчи бўлган

«Барселона» клуби қишки трансфер ойнасида марказий ҳужумчи излаган.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар «Боруссия Мёнхенгладбах» футболчиси Алассан Плеа хизматига қизиқиш билдиришган.

«Барселона» фарнциялик тўпурар учун 50 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. 

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар