23.03.2020 09:26
3508
Теглар
«Ювентус» 3 футболчиси билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди

«Ювентус» жамоанинг бир қатор ўйинчилари билан шартномани узайтиришга яқин.

SporMediaset'нинг хабарига кўра, «бьянконери» дарвозабон Жанлуижи Буффон, ҳимоячи Жоржо Кьеллини ва яримҳимоячи Блез Матюиди билан битимни узайтириш борасида келишувга эришган. Ушбу ўйинчиларнинг амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июнгача мўлжалланган эди.

Кьеллини ва Буффон билан тузилган битим 1 йилга узайтирилади. Франциялик ўйинчи билан тузиладиган шартнома муддати эса ҳозирга ошкор қилинмади.

Шунингдек, Турин клуби ҳужумчи Пауло Дибала билан ҳам келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу мавсумда Кьеллини А Серияда 3та, Буффон 7та, Матюиди эса 23та баҳсда иштирок этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар