23.03.2020 20:03
13762
Рейтинг: Жаҳоннинг энг қимматбаҳо 10 нафар ёш футболчиси эълон қилинди

CIES Football Observatory таҳлил маркази жаҳоннинг айни дамдаги энг қимматбаҳо ёш футболчилари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, 2000 йилдан кейин туғилган ёш футболчилар орасида энг қимматбаҳо ўйинчи дея Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Жейдон Санчо топилган. Англиялик иқтидор 198,5 миллион еврога баҳоланган. 

Иккинчи ўриндан ҳам «Боруссия» аъзоси жой олган. Дортмундликларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 101 миллион евро нархга эга. Учинчи ўринда эса «Реал» футболчиси Родриго Гоэс келтирилган бўлиб, унинг баҳоси 88,9 млн еврони ташкил этган.

2000 йилдан кейин туғилган энг қимматбаҳо футболчилар ўнлиги:

1. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 198,5 млн евро;

2. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) – 101 млн евро;

3. Родриго Гоэс («Реал») – 88,9 млн евро;

4. Винисиус Жуниор («Реал») – 73,9 млн евро;

5. Каллум Хадсон-Одои («Челси») – 72,3 млн евро;

6. Ферран Торрес («Валенсия») – 55,2 млн евро;

7. Эдуардо Камавинга («Ренн») – 53 млн евро;

8. Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед») – 50,6 млн евро;

9. Фил Фоден («Манчестер Сити») – 50,4 млн евро;

10. Мойзе Кин («Эвертон») – 46 млн евро.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар