23.03.2020 14:27
6382
«Интер» Лаутаро учун «Барселона»нинг 70 млн евро ва икки футболчисини бериш таклифини рад этди

«Барселона» клубининг «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш учун қилган навбатдаги таклифи ҳам Милан клуби томонидан рад этилди. Бу ҳақда италиялик журналист Никола Скира хабар бермоқда.

«Каталонияликлар бу сафар «Интер»нинг аргентиналик форвард учун 70 миллион евро ҳамда яримҳимоячи Артуро Видаль ва ҳимоячи Нелсон Самедуни таклиф қилди, бироқ Италия клуби келишувни рад этган», - дея хабар бермоқда манба.

«Нерадзуррилар» Лаутаро учун 111 миллион евро товон пули сўрашмоқда. Испания клуби эса келишувга футболчиларини қўшиб, нархни туширишга интилмоқда.

Маълумот учун, «Барселона» клуби 22 ёшли ҳужумчининг ўзига йиллик 10 млн евро маош таклиф қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар