23.03.2020 08:16
6673
Игуаин Аргентинага нима сабабдан кетгани маълум бўлди 

«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг акаси Никола Игуаин акасига бўлаётган танқидларга жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, футболчи карантин қоидаларини бузиб Аргентинага рухсатсиз кетиб қолгани ҳақида айтилганди.

«Онамиз саратон касаллигига қарши курашяпти. Танқидчилар онамнинг соғлиги ҳақида ўйлашмайди.

Акам клубнинг рухсати ва салбий тест натижасини тасдиқловчи ҳужжат билан Аргентинага келган. У мамлакатнинг бошқа ҳар қандай фуқароси каби карантинни ҳурмат қилади. У қочиб келмади. У шундай нохуш вазиятда онамиз билан бирга бўлиши муҳим», – деб ёзади Никола «Facebook»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар