23.03.2020 14:45
1170
Теглар
Франция чемпионати ёзда давом эттирилиши мумкин

Франция клублари уюшмасининг президенти Бернар Каяццо коронавирус пандемияси туфайли чемпионат ўйинларининг тўхтатилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Мавсумни нима қилиб бўлса-да, ҳатто июль ва август ойларида ўйнасак ҳам тугатиш керак. Кейин дарҳол янги мавсумни бошлаш лозим. 

Ҳозир клублар умумий ҳисобда ойига 250 млн евро йўқотишмоқда. Бироқ вазият яхшиланмагунча футбол ўйнолмаймиз. 

Чемпионат июль-август ойларида, агар вазият яхшиланса, 15 июнь кунидан бошлаб давом эттирилиши мумкин.

Клублардан хавотирдаман. Агар давлат ёрдам бермаса, 6 ой ичида уларнинг ярмиси банкрот бўлиши мумкин. Европанинг 5та топ-чемпионати 4 миллиард евро йўқотди, Лига 1 эса 500-600 млн евро», — деб Каяццо сўзларини келтирмоқда Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар