22.03.2020 15:31
10548
Коронавирус туфайли Роналду 10 миллион евро йўқотиши мумкин

Коронавирус пандемияси туфайли А Серия клублари футболчиларнинг маошларини қисқартиришни ўйламоқда, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

«Чемпионат баҳслари ўтказилмаётган, клубларнинг даромадлари кун сайин қисқараётганлиги сабабли жамоалар футболчиларнинг маошларини 30-40 фоизга қисқартиришлари кутилмоқда. Натижада А Серияда маош борасида энг катта камомад Криштиану Роналдуда кузатилади. «Ювентус» форвардининг йиллик маоши 10 миллион еврога камаяди», - дея ёзилади манбада.

Маълумот учун, коронавирус ўчоғига айланган Италияда мавсум дастлаб икки ҳафтага тўхтатилган бўлса-да, бугунга келиб чемпионатнинг қачон давом эттирилиши номаълумлигича қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар