22.03.2020 18:28
5633
Карпин мавсумнинг энг яхши футболчилари орасига Шомуродовни киритди

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин Россия Премьер-Лигасининг 2019/20 мавсумидаги энг яхши футболчилари учлигини тузди.

Мутахассис ўз жамоасининг икки футболчиси – яримҳимоячи Матиас Норманн ва ҳужумчи Элдор Шомуродов, шунингдек, «Локомотив» ҳужумчиси Гжегож Криховякни тилга олди.

Бу мавсумда 24 ёшли Шомуродов Россия чемпионатида 22та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. 23 ёшли Норманн 18та ўйинда 1та гол уриб, 3та голли узатмани амалга оширган. 30 ёшли Криховяк 27та ўйинда 10та гол уриб, 5та голли узатмани берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар