22.03.2020 19:25
2841
Теглар
Эмери Италия клублари билан музокара ўтказди

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери Италиянинг 3та клуби билан музокара ўтказганини айтди.

«16 йил давомида ишладим, энди кичик танаффус қилмоқчиман. Аммо Англия, Франция, Испания ёки Италиядан келадиган таклифларга очиқман. Италиянинг баъзи клублари билан музокара ўтказдим, бироқ, турли сабабларга кўра келишолмадик. Ҳурмат юзасидан уларнинг номини айтмайман», – деб Эмери сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

48 ёшли Эмери мураббийлик фаолиятида «Лорка», «Альмерия», «Валенсия», «Спартак», «Севилья», «ПСЖ» ва «Арсенал» клубларида ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар