22.03.2020 17:45
2127
АПЛ ўйинлари 1 июндан давом эттирилиши мумкин

Коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган Англия Премьер-Лигаси ўйинлари 1 июндан давом эттирилиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, баҳслар 6 ҳафта давомида мухлисларсиз ўтказилади. Бу қарор кўплаб клубларга молиявий инқирозга юз тутмаслик имконини беради.

2020/21 мавсуми эса 8 августда бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-Лигаси ўйинлари 30 апрелга қадар тўхтатилган. Аввалроқ баҳсларнинг 4 апрель куни давом эттирилиши режалаштирилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар