20.03.2020 18:09
2808
Немис вирусологи: «Футбол фақат 2021 йилда қайтиши мумкин»

Немис вирусологи Йонас Шмидт-Шанасит фикрига кўра, футболдаги коронавирус билан боғлиқ танаффус 2020 йил охирига қадар чўзилади.

«Ишончим комил, футбол фақат келаси йили қайтади. Менимча, бу мавсумни якунлашнинг иложи йўқ. Европадаги вазиятни ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Зарур чораларни кўриб, касалларнинг Германия шифохонларида даволаш мумкин бўлган миқдорини сақлаб туришимиз мумкин. Бироқ бу футбол давом эттирилади дегани эмас. Агар шунга йўл қўйилса, вазият янада оғирлашади. Футбол касалликнинг тарқалиш тезлигига жуда кучли таъсир қилади», – деб Шмидт-Шанасит сўзларини келтирмоқда Sportbuzzer. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда 14 мингдан ортиқ касаллар аниқланган, улардан 31 нафари вафот этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар