19.03.2020 18:42
16956
Теглар
Англия Премьер-лигасидаги танаффус қачонгача давом этиши эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти чемпионат баҳслари қолдирилиши май ойигача чўзилганлигини эълон қилди.

«Англия футбол ассоциацияси регламентида мавсум ўйинлари 1 июнь кунигача якунланиши белгилаб қўйилган. Бироқ лига раҳбарияти 2019/20 йилги мавсумнинг якунланиш муддатини узайтиришга қарор қилди. Шунингдек, тўхтатиб қўйилган чемпионат ўйинлари ҳам 30 апрелдан олдинроқ бошланмаслигига қарор қилинди», - дейилади расмий баёнотда. 

Шундай қилиб, Премьер-лига ва Англиядаги бошқа лига ўйинлари камида май ойигача давом эттирилмаслиги маълум бўлди.

Маълумот учун, коронавирус туфайли Европанинг бошқа чемпионатлари қатори Англия Премьер-лигасида ҳам ўйинлар дастлаб 4 апрелгача тўхтатиб қўйилганди. Энди эса ўйинлар май ойигача ўтказилмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар