19.03.2020 01:05
2537
Теглар
А Серия ва Ла Лига 30 июнгача якунланмаслиги мумкин

А Серия ва Ла Лига раҳбариятлари ўз миллий чемпионатларини 30 июнга қадар якунлаб бўлмайди, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда La Reppublica хабар бермоқда.

УЕФА ўз йиғилишида миллий чемпионатлар ўйинларини 30 июнгача тугатиш вазифасини қўйганди. Лекин А Серия раҳбарияти бу муддатда Италия чемпионатини тугатиш мумкинлигига ишонмаяпти.

Италия чемпионатини 2 майдан аввал бошлаш даргумон. Бу эса қолган 12 турни тиғиз тақвимда ўтказиш кераклигига олиб келади. Шунингдек, 5та италяьн клубининг еврокубокларда қатнашаётгани тақвимда ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу каби сабаблар туфайли Италия ва Испания мусобақаларни тугатиш учун 30 июнгача улгурмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар