14.03.2020 18:00
4313
Суперлига. Учта гол, пенальти, четлатиш. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Суперлига 3-тури доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисобни 17-дақиқада Сардор Азимов очган бўлса, қўқонликлар сафига қайтган Филип Райевац бўлим якунида фарқни иккитага оширди – 2:0.

58-дақиқада меҳмонлар Норхоновнинг пенальтидан киритган голи эвазига фарқни қисқартиришди – 2:1.

72-дақиқада эса жиззахликлар ҳимоячиси Шавкат Муллажонов рақибига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

87-дақиқасида мезбонлар автогол эвазига тўп ўтказиб юборишди, аммо унгача бош ҳакам ўйин қоидаси бузилганлигини қайд этиб, голни бекор қилди.

Натижада «Қўқон-1912» мавсумдаги иккинчи ғалабасини, «Сўғдиёна» эса иккинчи мағлубиятни қарши олди.

Суперлига. 3-тур. 14 март (шанба)
«Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» 2:1

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Шавкат Насибуллаев
Голлар: Сардор Азимов 17, Филип Райевац 45+2 - Шоҳруз Норхонов 58 пенальти.
«Қўқон-1912»: Ботирали Эргашев, Бобуржон Акбаров, Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Шоҳназар Норбеков (Иқбол Маликжонов, 68), Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Азимов, Филип Райевац (Якуба Бамба, 75).
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Санжар Рашидов (Сардор Қулматов, 46), Жамшид Болтабоев (Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов (Саҳоб Рашидов, 67), Санъат Шихов, Иван Нагаев, Шавкат Муллажонов, Марко Колакович.
Четлатиш: Шавкат Муллажонов, 72 (С).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар