14.03.2020 18:19
2409
Суперлига. «Қизилқум» Муборакда мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди

Суперлига 3-тури доирасидаги «Машъал» ва «Қизилқум» ўйинида муроса кўчаси танланди.

Ўйиндаги ҳисобни 13-дақиқада Суннатилла Абдуллажонов очиб меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўн дақиқа ўтиб Мўмин Мелиев ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашув якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва «Қизилқум» мавсумдаги илк очкони Муборакда қўлга киритди.

Суперлига. 3-тур. 14 март
«Машъал» – «Қизилқум» - 1:1

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Голлар: Мўмин Мелиев 23 - Суннатилла Абдуллажонов 13.
«Машъал»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Никита Павленко, 10.Шерзод Темиров, 11.Мўмин Мелиев, 14.Элла Кен Арман, 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев.
«Қизилқум»: 22.Артём Макосин, 3.Илҳомжон Алижонов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргелди Ильясов, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар