14.03.2020 13:42
21165
Теглар
Роналдиньо қамоқхонада ҳам тинч турмаяпти

«Барселона» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидаги футбол турнирида ғолиб бўлди, деб хабар беради Globo Esporte.

Турнир финалида Роналдиньо ўйнаган жамоа 11:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бразилиялик афсона 5та гол уриб, 6та голга ассистентлик қилди.

Ғолиб жамоага 16та чўчқа боласи берилди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва унинг акаси Асунсьон аэропортида сохта паспортлар билан қўлга тушгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар