14.03.2020 23:06
3509
«Арсенал» мухлислари космонавт аёлга аталган баннерни кўтаришди

Россиянинг «Арсенал» клуби мухлислари «Рубин»га (0:1) қарши ўйинда собиқ космонавт, Давлат Думаси депутати Валентина Терешковага аталган баннерни кўтаришди.

«Валя, ты просто космос!» [кўчма маънода, Валя, сен ажойиб аёлсан] — деб ёзилган эди баннерда.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Терешкова Давлат Думаси мажлисида амалдаги президентнинг сайланиш муддати бўйича чекловларни олиб ташлашни таклиф қилган эди. 

Терешкова сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ўз лавозимида қолиши – мамлакат учун «барқарорлик омили»дир. Ўз навбатида Путин бунга қарши эмаслигини, аммо Конституция суди бу таклифнинг нақадар қонуний эканига изоҳ бериши лозимлигини таъкидлади.

Терешкованинг ташаббуси русийзабон ижтимоий тармоқларда турли баҳс ва мунозараларга, эътирозларга сабаб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар