07.03.2020 08:26
1252
Теглар
«Эвертон» ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

«Эвертон» ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Льюин билан шартномани узайтирди.

Янги битим 2025 йил ёзигача мўлжалланган.

«Бу – мен учун шараф. «Эвертон»да биринчи кунимдан ўзимни қулай ҳис этганман. Ҳар куни машғулотларда, ҳар дақиқа футбол майдонида завқланаман. 

Декабрдан сўнг фантастик ўсишга эришдик ва жадвалда юқориладик. Энг яхшилар билан рақобатлашишимизга ишонамиз. Айниқса, Карло Анчелотти сингари мураббий билан ўзимизга ишонишимиз осонроқ бўлади», – деб ҳужумчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда АПЛда 26та ўйинда 13та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар