06.03.2020 11:58
8364
Теглар
Роналдиньо ҳибсдан озод этилди

Парагвай прокуратураси қалбаки паспортдан фойдаланган Бразилия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдиньога айблов эълон қилмади. 

Суд вакилининг сўзларига кўра, мамлакатга қалбаки паспорт билан кирган Роналдиньо билан унинг акаси Роберто тергов учун муҳим маълумотларни ошкор қилишган ва ҳибсдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлишган.

ABC Color хабарига кўра, иш ҳали ёпилмаган, аммо собиқ футболчи 8 соат давом этган сўроқдан кейин прокуратура биносини тарк этган. Уларга тергов охирига қадар Парагвайни тарк этмаслик буюрилган.

Прокурор Федерико Дельфино сўзларига кўра, иш доирасида бир неча шахсларга айблов эълон қилинган. Бироқ, улар орасида Роналдиньо ва унинг акаси йўқ.

Қайд қилиш жоизки, аввалроқ собиқ футболчига 2,3 млн евро қарзлар туфайли Бразилияни тарк этиш тақиқланган эди. Бироқ у тадбиркор Вильмондес Соуза Лира ёрдамида қалбаки паспортни қўлга киритган. Айни пайтда у Бразилияда ҳибсга олинган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар