06.03.2020 00:11
33664
Теглар
Агент: «Ла Лига клуби Элдор Шомуродов масаласида мурожаат қилди»

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнаси вақтида Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда россиялик футбол агенти Герман Ткаченко гапириб ўтди, дея ёзади «Евроспорт». 

«Испаниянинг «Сельта» клуби бизга аслида Элдор Шомуродов масаласида мурожаат қилганди. Аммо «Ростов» уни қўйиб юборишни истамаганлиги боис, «бунинг иложи йўқ» дедик. Ярим соат ўтмай, уларга яна бир мижозимиз бўлган ҳужумчи Федор Смолов вариантини таклиф этдик ва улар рози бўлишди. Смолов ёмон бошламади, унинг Европада қолишини истаймиз. У ҳам шунинг тарафдори. «Локомотив» қаршилик қилмай, Смоловни Ла Лигага қўйиб юборганидан миннатдормиз», - дейди «ProSports Management» агентлик раҳбари Герман Ткаченко 5 март кунги футбол мавзусидаги конференцияда. 

Маълумот учун, «Сельта» россиялик ҳужумчи Смоловни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган, Федор дебют ўйинида «Реал» дарвозасига гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам «ProSports Management» агентлик компанияси мижози саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар