03.03.2020 10:20
2517
«Барселона» Виллианни таркибига қўшиб олиш фикридан қайтди

«Челси» яримҳимоячиси Виллиан «Барселона»га ўтмайди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, каталонияликлар 31 ёшли бразилиялик футболчини ёзда текинга ўз сафларига қўшиб олиш фикридан қайтишди. Бунга асосий сабаб футболчининг ёшидир.

Шунингдек, «Барселона» Виллианнинг сотиб олиниши ёш Фатининг ўсишига тўғаноқ бўлади, деб ҳисобламоқда. Яна «ПСЖ» вингери Неймарнинг ҳам қайтиш эҳтимоли бор.

Виллиан бу мавсумда АПЛда 27та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар