02.03.2020 20:25
7030
УЕФА Суперкубоги ва Европа лигаси финали қаерда ўтиши эълон қилинди

УЕФА Амстердамда ўтказган йиғилишида 2022 ва 2023 йилги еврокубоклар финалига мезбонлик қиладиган шаҳар ва стадионлар номини эълон қилди.

Унга кўра, яқин орадаги қуйидаги мусобақалар мезбони номи эълон қилинди:

- Европа лигаси финали-2022: «Пушкаш Арена» (Будапешт, Венгрия)

- УЕФА Суперкубоги-2022: «Олимпия» стадиони (Хельсинки, Финляндия)

- УЕФА Суперкубоги-2023: «Казань Арена» (Қозон, Россия).

Маълумот учун, Европа лигасининг жорий йилги мавсум финали 27 май куни Польшадаги «Энерга-Гданьск» стадионида ўтказилади. УЕФА Суперкубоги баҳси эса 12 август куни Португалиядаги «Эштадиу-ду-Драгау» стадионида ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар