01.03.2020 01:21
3210
Теглар
«Навбаҳор» футболчиси Иван Соловьев «Пахтакор»га қарши ўйин ҳакамини ҳақоратлади

Суперлига 1-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидаги ҳакамнинг хатти-ҳаракати нафақат мухлислар, футболчиларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлганди. 

Тошкентдаги ўйиндан кейин ҳам учрашув атрофидаги тортишувлар тинаётгани йўқ. Хусусан, куни кеча телеграм ижтимоий тармоғида «Навбаҳор» футболчиси, «Пахтакор»га қарши ўйинда гол муаллифига айланган Иван Соловьевнинг видеоёзуви тарқалди. Мухлисларга қилинган мурожаатда россиялик легионер учрашув бош ҳаками Ильгиз Танташевни жуда қўпол сўз билан ҳақоратлаган.

«Ҳаммага салом! Тошкентдаги қўллаб-қувватлаш учун барчага раҳмат. Бор кучимизни бердик, мухлисларга раҳмат кўпчилик бўлиб келишгани учун. «Локомотив»га қарши ўйинда ҳам шундай қўллаб-қувватлашга умид қиламиз. Бу бизга жуда керак. Барчасини ўзингиз кўрдингиз, жамоа бор кучини бериб ўйнади, аммо ҳакам - ...» - дея фикр билдирган Иван Соловьев сўзи якунида реферини ҳақоратлаб.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Навбаҳор» (2:1) ўйинида айнан Соловьевнинг голидан кейин меҳмонлар ҳисобни очишганди. Аммо кўп ўтмай, учрашув бош ҳаками Наманган жамоаси яримҳимоячиси Ислом Исоқжоновга икки марта сариқ карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар вакили Кримец қизил картчокага лойиқ кўрилди. Мезбонлар ғалабаси билан тугаган баҳсдан кейин «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис “бош ҳакам ўйинни бузгани” ҳақида гапирган ва Танташев устидан ПФЛга шикоят хати ёзилгани ҳақида айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар